Ун ва нон нархлари ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари Ҳокимларнинг "Очиқ мулоқот"ида муҳокама қилинди

28 ноябрь куни Наманган вилояти телевидениесида бугунги куннинг долзарб масалаларига бағишланган “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Давлатимиз раҳбарининг бошчиликларида тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов, вилоят ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Бош вазир қабулхонаси вилоят ҳудудий бўлинмаси мудири, вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоятдаги иқтисодиёт сектори билан алоқадоор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
 
 
Мулоқот чоғида тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича вилоятда кўрилаётган чоралар ҳамда бажарилиши талаб этиладиган долзарб вазифалар кенг муҳокама қилинди.
 
 
Учрашувда шунингдек, вилоят аҳолиси учун аҳамиятли бўлган мавзулар – ун ва нон маҳсулотлари нархларининг эркинлаштирилгани ва бу борада нархларнинг ошиб кетмаслигини таъминловчи омиллар, шунингдек қишлоқ ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар юзасидан ҳам батафсил сўз борди.
Тўлиқ кўрсатувни вилоят ҳокимлигининг телеграм канали ва фейсбук саҳифасида тўлиқ кўришингиз мумкин.

Биз Twitterда