Эртадан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгариш: чекловлар кескин камаяди. Туркманлар бизга "ток" сотишни бошлашди

Ўзбекистон “Туркманэнерго” билан келишувга эришди, 1 декабрдан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
 
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республика электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди.

Биз Twitterда