Алишер Усмоновнинг аммаси вафот этди

Бугун, 29 ноябрь куни таниқли юртдошимиз, йирик тадбиркор Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди.
 
 
Наманган шаҳрининг Тўрақўрғон кўчасида яшаб келган марҳума 4 қиз, 2 ўғилнинг онаси эди.  
Наманган шаҳридаги Яхёхонтўра жоме масжидида жума намозидан сўнг, жаноза намози ўқилди.
Марҳуманинг оила аъзолари, яқинларига  чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
©vodiymedia.uz

Биз Twitterда