Breaking news
Билимсиз тараққиёт бўлмайди: Хайрулло Бозоров чекка ҳудудлардаги мактаблар ҳолати билан танишди
Наманган вилояти ҳокими Бозоров Мингбулоқ туманида кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг муаммоларини ўрганди
Жаҳонга машҳур Forbes журнали энди Ўзбекистонда чоп этилади.
 
 
Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журналини чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берди.
«Журналнинг биринчи сонини нашр этиш келгуси йилнинг март ойига мўлжалланмоқда. Ўзбекистонда ушбу журнални чоп этилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мамлакатда бизнес юритиш истиқболли соҳа бўлиб бормоқда», - дейди Арманжан Байтасов.
Нашр таҳририяти Тошкентда жойлашади. Ўқувчилар икки версиядан -  сайт ва журналдан фойдалана оладилар.
Босма версия ҳозирча рус тилида чиқарилади. Сайт эса икки – ўзбек ва рус тилларида ишлай бошлайди. Шунингдек,  лойиҳа доирасида Forbes Club муҳокама майдони ҳам ташкил этилади.

Биз Twitterда