Меҳмет Фатиҳ Ўзтарсу: Сўнгги қарорлар, Ўзбекистонни дунёнинг порлаган юлдузига айлантиради

 
Туркиянинг Ўзбекистон хабарларига ихтисослашган Ozbekistanhaber.com ахборот сайтининг юртимизда бўлаётган ислоҳотларга дунё ҳамжамиятининг муносабатини ўрганиш борасидаги суҳбатдошларидан яна бири, Кореяда фаолият олиб бораётган туркиялик халқаро сиёсий эксперт, Strategic Outlook сиёсий тадқиқотлар маркази вице-президенти Меҳмет Фатиҳ Ўзтарсу бўлди.
“Ўзбекистоннинг етти давлат фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини таъминлаган янги қарори, Кореяда Ўзбекистоннинг сиёсатида жиддий ўзгариш сифатида қабул қилинди”, - дейди Меҳмет Фатиҳ Ўзтарсу. – “Ўзбекистоннинг Хитой ва ундан шарқдаги давлатлар билан алоқадор қарорлари, Кореяда доим жуда катта қизиқиш уйғотади. Қарор билан боғлиқ гапирадиган бўлсак, бундан буён Кореялик сармоядорларнинг Ўзбекистонга боғлиқ режа ва лойиҳаларида катта бир ўсиш кузатилиши аниқ. Сабаби, Кореяда Ўзбекистон билан боғлиқ жиддий иқтисодий ёндашувлар мавжуд. Ўзбекистон, корейс компаниялари томонидан сармоя киритишга ишончли давлат сифатида қабул этилади ва қолаверса геополитик жойлашуви жиҳатидан Корея учун самарали ҳамкорлик учун жозиб давлат ҳисобланади.
Шунингдек, турист сифатида дунёнинг энг фаол миллатларидан бири бўлган корейс халқининг Ўзбекистонга саёҳатлари сони кескин ошади деб ўйлайман.
Виза билан боғлиқ бу тарихий қарор, Ўзбекистон учун ҳар жиҳатдан фойда келтиради, нафақат туризмда ва иқтисодиётда, балки бошқа кўплаб соҳаларда ҳам Ўзбекистонни дунёнинг порлаган юлдузига айлантиради.”

Биз Twitterда