Наманган вилояти МТБ "MY5" телеканали лавҳасига муносабат билдирди

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ўз расмий сайтида “MY 5” телеканали “Markaziy studiya” кўрсатувининг 2019 йил 18 октябрдаги сонида  эфирга берилган Уйчи туманида яшовчи тадбиркорлар М.Нуритдинова ва Ё.Муталлиеваларнинг нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этишдаги муаммолар тўғрисидаги мурожаатига нисбатан муносабат эълон қилди:
 
Фуқаро М.Нуритдинованинг мурожаати бўйича
“FIRDAVS IFORI BOLAJON” НТМ
Мурожаатчи Нуритдинова Маҳфуза “FIRDAVS IFORI BOLAJON” НТМ раҳбари, НМТ таъсисчиси М.Нуритдинованинг фарзанди Илёсбек Нуритдинов ҳисобланади.
Тадбиркор томонидан ўзига тегишли бинода Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “FIRDAVS IFORI BOLAJON” НТМга берилган 2018 йил 9 ноябрдаги МТ-0271-сонли лицензия асосида 50 ўринлик нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиб, фаолиятини йўлга қўйган. Қўшимча равишда нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида, Уйчи туман ҳокимининг 2018 йил 9 июлдаги 812-сонли қарори билан “FIRDAVS IFORI BOLAJON” НТМга ер майдони ажратиб берилган.
Тадбиркор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истаги билдирилган.
Наманган вилояти, Уйчи тумани, Беруний МФЙ, Истиқбол кўчасида жойлашган “FIRDAVS IFORI BOLAJON” НТМга тегишли, 0,1524 га ер майдонида 75 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносини янгидан қуриш ишларини амалга ошириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Муассасани қуриш ишларини олиб бориш учун лойиҳа смета ҳужжатларига асосан 2 млрд. 301 млн.сўм маблағ зарурлиги, ундан 1 млрд. 650 млн.сўми кредит маблағи ва 651 млн.сўм ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорининг 6-бандига асосан давлат-хусусий шериклик асосида тузилган битимлар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг ҳайрия ионалари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.
Бугунги кунда қарорда белгиланган 200,0 миллион АҚШ доллари миқдорида ресурслар тўлиқ ўзлаштирилган бўлиб, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайрия ионалари, кредитлари (қарзлари) ва грантларини жалб этиш юзасидан ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тадбиркор билан ресурс маблағлари шакллантирилгандан сўнг, тақдим этилган ҳужжатлар меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш мумкинлиги маълум қилинади.
 
Тадбиркор Ё.Муталлиеванинг мурожаати бўйича
“EGAMBERDI XOJI OTABOY O`G`LI” НТМ
Тадбиркор Муталлиева Ёқутхон Абдуллаевна “Egamberdi Xoji Otaboy o’g’li” НТМ таъсисчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган.
Наманган вилояти, Уйчи туман, Дахяк ота МФЙ, Дахяк ота кўчасида жойлашган “Egamberdi Xoji Otaboy o’g’li” НТМга тегишли бинода 75 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш учун реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
“Egamberdi Xoji Otaboy o’g’li” НТМга тегишли, умумий майдони 0,22 га бўлган бинода лойиҳа қиймати 1 млрд. 767 млн.сўм, шундан 1 млрд. 327 млн.сўм кредит маблағи ва 440 млн.сўм ўз маблағи ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган.

Биз Twitterда