Бизнес Омбудсман томонидан ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи тадбиркорлар билан амалий учрашувлар ўтказилмоқда

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 17 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан вазирлик идоралари ҳамда вилоят ҳокимлиги, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, солиқ бошқармаси, божхона қўмитаси, инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси билан биргаликда 2016-2018 йиллар ва 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида хориждан импорт қилинган технологик асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, кўп миқдорда импорт қилинаётган айрим турдаги маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш чораларини кўриш ва бу борадаги мавжуд тўсиқлар, юзага келаётган муаммолар аниқлаш, бартараф этилишини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган асосли ва ўринли таклифларини ўрганиш мақсадида тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.
2016-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 7 ойи мобайнида вилоят бўйича 863 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 314,7 млн АҚШ долларлик асбоб-ускуналар импорт қилинган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳолати ишчи гуруҳлар томонидан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди.
Инвентаризация натижасига кўра, импорт қилинган асбоб-ускуналарнинг 753 таси ёки 87,2 % ишга туширилган бўлиб, бунинг ҳисобига 40 564 та янги иш ўринлари яратилган. Мазкур корхоналар томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида 2 389,3 трлн. сўмлик маҳсулот (иш, хизматлар) реализация қилинганлиги маълум бўлди.
Шу билан бирга, 110 та тадбиркорлик субъекти томонидан импорт қилинган 40,8 млн АҚШ долларлик асбоб-ускуналардан фойдаланилмаётганлиги аниқланди.
- 58 та корхона фаолияти тугатилганлиги (2 та) ёки келтирилган асбоб-ускуналар бошқа субъектларга сотиб юборилганлиги (55 та) маълум булди;
- 14 тасида ишлаб чиқариш бино ва иншоатларининг қурилиш-монтаж ишлари якунланмаганлиги сабабли фойдаланилмаётганлиги аниқланди;
- 38 тасида асбоб-ускуналар лойиҳа ташабусскорларининг айланма маблағлар етарли эмаслиги (4 та), ер участкалари ажратилмаганлиги (4 та), газ тармоқларига уланмаганлиги (2 та), ҳом-ашё захираси йўқлиги (2 та) ва бошқа муаммолар туфайли импорт қилинган асбоб-ускуналардан фойдаланилмаётганлиги маълум бўлди.
Муаммоси мавжуд жами 27 та тадбиркорлик субъектларидан 25 та корхонанинг муаммоси вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида ҳал этилди.
Хусусан, 19 тасида импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарни сертификатлаштириш ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши тезлаштириб берилди, 2 та корхонага кредит маблағлари ажратилишида ва 1 та корхонага ер майдони бириктириш, 1 та корхонага ер ажратиш, 1 та корхонани табиий газ тармоғига уланиши билан боғлиқ муаммолар ижобий ҳал этилди.
Мисол учун: Янгиқўғон туманида рўйхатдан ўтган "ChikenFoodInvest" МЧЖга комбикорм ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун олиб келинган асбоб-ускуналар учун тўловни амалга ошириш учун АТБ “Ҳалқ банки”дан 488,1 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.
Учқўрғон туманидаги тадбиркор Х.Кенжаевга Пеноблок ғишт ишлаб чиқариш цехини қуриш учун ер майдони ажратилиши таъминланди.
Наманган шаҳридаги “Nodir metallar” МЧЖ.га 300 п/метр масофадан ер ости газ тармоғи тортилиб, RDBK-50VS русумли юқори босимлик ГТК қурилмаси ўрнатилиб, жамиятни табиий газ тармоғига уланиши таъминланди.
Шунингдек, 2 та муаммони ҳал этишга маълум муддат талаб этилиши сабабли, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, масъул ижрочилар белгиланди ва ижросини таъминлаш вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ўтказилган ўрганиш ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида 27 та тадбиркорлик субъектларининг асбоб-ускуналари ишга туширилиб, 1 461 та қўшимча иш ўринлари яратилиши ва йиллик ўртача 208 млрд. сўмлик маҳсулот (иш, хизматлар) реализация қилиниши, шу жумладан 4,5 млн. долларлик экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, тузилган ишчи гуруҳлари томонидан вилоятимиз худудига импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ахволини домий моноторинги йўлга қўйилган бўлиб, бундан асосий мақсад аниқланган муммоларни жойида бартараф қилиш, ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажми, сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, импорт қилувчи тадбиркорларга ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишни таклиф этиш ҳамда уларни амалга оширишда кўмакдош бўлишдир.
Н.А.Абдуллаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи бош инспектори

Биз Twitterда