Илҳом Абдуғаниев Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди

 
Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 14 октябрдаги 765-қарори билан Наманган шаҳар статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Абдуғаниев Илҳом Бурханитдинович вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг бошлиғи ўринбосари - Кичик бизнес ва тадбиркорликни, муҳандислик инфратузилмаларини ҳамда кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Илҳом Абдуғаниев 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тўрақўрғон туманлараро улгуржи савдо базаси товаршуноси сифатида бошлаган. Турли йилларда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаси мутахассиси, вилояти Иқтисодиёт бош бошқармасининг бошқармаси аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори бўлими бўлими бош мутахассиси ҳамда бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 
2016 йил 21 сентябрдан буён Илҳом Абдуғаниев Наманган шаҳар статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Биз Twitterда