Namangan City қурилади! Саудия Арабистони компанияси бу йирик лойиҳани амалга оширади

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
 
Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда Namangan Сity Ишбилармонлик маркази барпо этилади. Кеча Наманган вилоят ҳокимлигида Саудия Арабистони компанияси билан Namangan Сity қурилиши бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагича хабар берди:
18 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Саудия Арабистонининг “Al Qusaier company” компанияси ўртасида Наманган шаҳрида Namangan Сity Ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
 
Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
 
“Al Qusaier company” бош директори Абдул Азиз ал-Кусайр билан имзоланган Меморандумга кўра, Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда барпо этиладиган Namangan Сity Ишбилармонлик марказидан бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, 3 ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, турар-жойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади.
 
Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
 
Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Al Qusaier company” компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Вилоят ҳокимияти Namangan Сity фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этади ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун керакли рухсатномаларни олишда ва лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланиш даврида малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашади.

Биз Twitterда