Наманган вилояти доимий аҳолиси сони маълум қилинди

 
Наманган вилояти доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 2 млн 795,6 минг кишини ташкил этди. Давстатқўм хабарига кўра, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 2,1 фоизга тенг бўлди.
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони эса 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 33,7 млн кишини ташкил этгани маълум қилинди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатганки, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига Наманган вилоятининг республика аҳолиси сонидаги улуши 8,3 %ни ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига вилоятдаги доимий аҳоли сонининг 30,6 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,7 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 9,7 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Биз Twitterда