Янгиқўрғон тумани чегарасида 1,5 тоннага яқин ноқонуний шоколад маҳсулотлари ушланди

 
2018 йили 19 август куни тунги соатларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай МФЙнинг қўшни Қирғизистон билан туташ бўлган чегараолди ҳудудидан Ўзбекистон республикаси ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда 263 қути турли ширинликлар, хусусан шоколад маҳсулотлари олиб ўтилаётган пайтда ушлаб қолинди.
Воқеага шоҳид бўлганларнинг айтишича, Наманган вилоят ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари томонидан қўлга олинган контрабанда маҳсулотларнинг умумий оғирлиги 1,5 тоннага боради.
 

Биз Twitterда