Наманган вилояти театри Тожикистоннинг Сўғд вилоятига гастрол қилади

Наманган вилояти мусиқали драма театри, 1-4 декабрь кунлари ижодий гастрол билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятига боради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Театр жамоаси гастрол давомида наманганлик таниқли драматург Нурилло Аббосхон қаламига мансуб “Азиз” драмасини тожикистонлик томошабинлар ҳукмига ҳавола этади.
Камол Хўжандий номли Хўжанд давлат мусиқали комедия театрида намойиш этиладиган “Азиз” драмаси давлатимиз сиёсатининг узвий бўлаги бўлган “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!” шиори асосида тайёрланган.

Биз Twitterда