Наманганда сув тежовчи технологияларни жорий этиш кўлами кенгаяди

28 ноябрь куни Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, кенгайтирилган ўқув семинар машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Семинарда НСИТҲ бошқармаси, вилоят қишлок хўжалик бошқармаси бошлиқлари, Сув хўжалиги вазирлигидан вилоятга бериктирилган вакиллар, манзилли дастурга киритилган 2020 йилда сув тежовчи технологияларни жорий этадиган 200 дан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластерлар, республикада кўзга кўринган томчилатиб суғориш технологияларини жорий этаётган “Green Agro” МЧЖ, “Agroflast montaj servis” МЧЖ, “ЭКО Дрип”, “Агро Дрип”, “Омад Старт” ва бошқа қурувчи пудратчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
 

Биз Twitterда