Наманганда талабалар билан "Дунёвийлик – даҳрийлик эмас" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Наманган вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти томонидан Наманган давлат университетида “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
 
 
Университет талабалари иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган шаҳар вакиллиги ходими Нуриллохон Жамалов иштирок этиб, мавзу юзасидан атрофлича маъруза қилди.
Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, мулоқот чоғида кўтарилган масалалар юзасидан юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Бундай тадбирлар талабаларни умуминсоний қадриятларга содиқ руҳда тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Биз Twitterда