Мадонна "кучли оғриқлар" туфайли учта концертни бекор қилди

Мадонна Madame X гастроль тури доирасида ўткахилиши лозим бўлган учта концертни ўзидаги “кучли оғриқлар” туфайли бекор қилди. Бу ҳақда поп-юлдуз ўзининг инстаграмида маълум қилди.
 
 
"Илтимос, воқеаларнинг бундай ривожи учун мени кечиринг.  Саҳнадаги чиқишлар орқали мен фақат завқ оламан. Уларни бекор қилишни ўзимга нисбатан жазо деб биламан. Лекин мен ҳис этаётган оғриқлар шундай кучлики, шифокорлар маслаҳатига қулоқ солиб, дам олмасам бўлмайди. Кейингина кучга тўлиб Madame X турнесини давом эттираман", — ёзди қўшиқчи.
Мадоннанинг расмий сайти Бостон (30 ноябрь, 1 ва 2 декабрь)даги концертлар бекор қилинганини, бошқа вақтга кўчирилмаслигини маълум қилди. Чипта пуллари томошабинларга қайтарилиши режалаштирилган.

Биз Twitterда