Москва дунёнинг энг яхши саёҳлик шаҳри деб топилди

Москва World Travel Awards мукофотининг энг нуфузли - "Энг яхши сайёҳлик йўналиши. Шаҳар" номинацияси  ғолибига айланди. 
 
 
"Биз туриндустриянинг энг обрўли мукофотларидан бирини олдик. Ҳозиргина ғолибларни тақдирлаш маросими якунланди. Унда бизга асосий номинацияда сайёҳлик "Оскар" топширилди, - дея хабар берди Москва мэри Сергей Собянин инстаграмдаги аккаунтида. – Бу йили пойтахтимизга 19,5 миллион сайёҳ ташриф буюрди, хали олдинда янги йил байрамлари бор. Бу ҳисобга бизга бир кунга келган 45 миллион экскурсантлар кирмайди. Бу бизнинг ва барча москваликларнинг ишига бўлган юқори баҳодир".
Мукофотларни топшириш маросими Уммонда ўтказилди. Россия пойтахтига бу ғолибликда Лондон, Нью-Йорк, Лиссабон, Париж, Санкт-Петербург, Сидней, Рио-де-Жанейро ва дунёнинг бошқа шаҳарлари рақиблик қилишди.
World Travel Awards 1993 йилда таъсис этилган бўлиб, сайёҳлик соҳасида нуфузи юқори мукофоти ҳисобланади.

Биз Twitterда