Қиролича Елизавета II тахтдан воз кечиш ҳақида ўйламоқда

Бир ярим йилдан сўнг, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II 95 ёшга тўлгач, қироллик тожини яқиндагина 71 ёшга тўлган ўғли шаҳзода Чарльзга топширмоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда The Sun нашри хабар бермоқда.
 
 
Елизавета II тахтга 1952 йилнинг 6 февралида 25 ёшида ўтирган. Ҳозирда у тахтда узоқ вақт ўтириш ва ёш борасида британ монархлари орасида мулоқ рекордчидир. 2015  йилдан бери у энг ёши улуғ, 2016 йилдан қиролликни энг узоқ вақт бошқарган монархга айланган.
Елизавета Александра Мария нафақат Британия қироличаси, балки Миллатлар Ҳамдўстлиги раҳбари ҳамда Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Ямайка каби ўн бешта мустақил давлатларнинг ҳам монархи ҳисобланади.
Шаҳзода Чарльз сўнгги пайтларда расмий тадбирларда онасининг ўрнига иштирок этмоқда. Бу эса қироличанинг ўз вазифаларини аста-секинлик билан ўғлига топшираётганидан далолат бераётир.

Биз Twitterда