22 апрель – Халқаро ерни муҳофаза қилиш куни

Ер инсониятнинг, қолаверса, бутун мавжудоднинг ризқу насибасини берадиган бирдан бир манба. Ерни ҳимоялаш эса инсониятнинг келажагини белгилашга қаратилган тадбирлардан биридир. Негаки, бугун фаровон ҳаётни таъминлаётган она замин келажак авлодни ҳам боқиши керак.
 
 
Шунинг учун БМТ резолюциясига кўра, 1971 йилдан буён ҳар йили 22 апрель - Халқаро ерни муҳофазалаш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу сана муносабати билан сайёрамизнинг турли минтақаларида тадбирлар, экологик кўргазма ва фестиваллар ўтказилади, ободонлаштириш, кўчатлар ўтказиш каби хайрли ишлар амалга оширилади.
Мамлакатимизда ҳам ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга катта эътибор берилмоқда. Бу йўналиш бўйича охирги йилларда мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунлари шулар жумласидандир.
Баҳодир ЖЎРАЕВ

Биз Twitterда