Ўзбекистон чемпионатлари совриндорлари ҳам тиббиёт йўналишидан бошқа исталган олийгоҳга имтиҳонсиз қабул қилинади

Коронавирус пандемияси хабарлари остида бироз ўқувчи эътиборидан четда қолиб кетган бир хабарни такрор ўқувчиларимизга етказиб қўйишга қарор қилдик. Олийгоҳларга ҳужжат топшириш муддати яқинлашаётган ҳозирги даврда бу эътиборга молик жиҳат бўлиши аниқ.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

Биз Twitterда