Ўзбекистонга «Америка бурчаклари»  нега керак?

28 январь куни Самарқандга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм журналистлар билан мулоқот ўтказди.
 
 
У Ўзбекистондаги очиқлик, демократия йўлидаги ўзгаришлар юзасидан ўз фикрларини билдирди:  «Юртингиздаги очиқлик ва демократиядан биз ҳам манфаатдормиз. Қандай дейсизми? Ҳар қандай мамлакатдаги шаффофлик барқарорликка олиб келади ва биз айнан шунинг тарафдоримиз. Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлардан аввал ҳам хабардор эдим, аммо элчилик фаолиятимни бошлагач, тасаввурларим кенгая борди».
ОАВ вакиллари билан учрашувда АҚШ элчиси мамлакатимизнинг бир нечта ҳудудларида «Америка бурчаклари» очиш режалаштирилганини айтди. Унинг айтишича, бундай марказларда одамлар АҚШ билан боғлиқ турли саволларига жавоб олиши мумкин бўлади.

Биз Twitterда