Норинлик аёллар ғайрати

Норин туманидаги «Абдуғани Расулжон ўғли» фермер хўжалигида пахта терими авжида. Хўжалик тасарруфидаги 103 га ернинг 62 гектарида пахта етиштирилган. Бойовул, Полвонкўл, Нурзиё маҳаллаларидан 250 нафардан зиёд теримчи-ҳашарчилар шу хўжалик далаларида ғайрат кўрсатишмокда.  

 «Vodiymedia.uz» ахборот-таҳлилий сайти ташаббуси билан, Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан мазкур фермер хўжалигида тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзолари Дилбар Бону, Носир Аббос, «Норин овози» газетаси муҳаррири Раҳимахон Расулова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби Гулчеҳра Зокировалардан иборат ижодий гуруҳ билан бирга ўтказган учрашувимизда мамлакатимизда хотин-қизларга, хусусан қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аёлларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, қонунчилик меъёрларидаги такомиллашув хусусида фикр- мулоҳазаларини билдирилди.  Шоирларимиз ўзларининг аёл, она ва диёр мадҳидаги шеърларидан ўқиб беришди. Самимий суҳбат асносида ўтказилган тадбир давомида теримчи опа-сингилларга китоблар совға қилинди.
Дилмурод Абдуллаев,
«Vodiymedia.uz» бош муҳаррири

 

Биз Twitterда