Абдурахмат Тўраев Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Article
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги буйруғи билан Тўраев Абдурахмат Махаматйўлдошевич Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Абдурахмат Тўраев 1980 йилда Норин туманида туғилган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетининг бакалавриат ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк молия академиясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг магистратура босқичларини тамомлаган. 
Меҳнат фаолиятини Норин туман молия бўлимида бюджет бўлими 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган ва 2007 йилгача туман молия бўлими бошлиғи вазифасига бўлган йўлни босиб ўтган. Учқўрғон туман молия бўлимининг мудири, вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси, Наманган вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Учқўрғон туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси Молиявий ресурсларни бошқариш ва жамлама-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2018 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Масофавий назорат ва бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатлари профилактикаси йиғма-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда