Босма нашрларнинг келажаги қандай бўлади?

 
Бугун Наманган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари муассислигидаги газеталар муҳаррирлари учун давра суҳбати бўлиб ўтди.
Соҳада бўлаётган ислоҳотларни вилоят нашрларида тадбиқ этиш ҳамда босма нашрларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан сўз борган учрашувни бошқарма бошлиғи Раҳимжон Ирисов олиб борди.
Бошқарма сектор мудири Алибек Эргашев мазкур босма нашрларнинг умумий аҳволи тўғрисида таҳлилий маъруза билан чиқди. У ўз сўзида газеталарининг иқтисодий аҳволи, расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳолати ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар юритди.
Таҳлилий ва танқидий муҳокамаларда мавжуд ҳолатнинг ўта қониқарли эмаслиги қайд этилди. Нашрлар олдида турган иқтисодий муаммоларнинг ижобий ечими бўйича келишиб олинди.

Биз Twitterда