"Навбаҳор"да аламли дуранг: Муртозаев 90+3'да "Насаф"ни мағлубиятдан қутқарди

 
Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Насаф” учрашуви якунланди.
Курашларга бой бўлган беллашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ўйиннинг биринчи бўлими голсиз тугади. Иккинчи бўлимнинг охирларига бориб “Навбаҳор” ҳужумни кучайтирди.
80-дақиқада Александр Касьяннинг зарбасидан кейин, “Насаф” дарвозабони Неъматов тўпни қайтаришга эришди. Қайтган тўпни Азиз Ибрагимов кучли зарба билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг +3-дақиқада эса “Насаф” ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Биз Twitterда