Наманган вилоятида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш бошланади

 
Наманган вилоятидаги “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Хитой инвестициялари иштирокида барпо этиладиган йирик цемент заводида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқарилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 2 ноябрь хитойлик инвесторлар гуруҳи билан ўтказган учрашувида ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
35 гектар ҳудудда икки босқичда барпо этиладиган ушбу йирик цемент заводи лойиҳасининг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, лойиҳа тўлалигича хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Заводнинг йиллик 1,3 миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган дастлабки босқичи 14 ойдан кейин илк маҳсулотини беришга бошлайди.
 

Биз Twitterда