Афғонистонда Толибон ҳужуми оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

“Толибон” ҳаракати жангариларининг чегара-назорат пунктига ҳужуми оқибатида Афғонистон полициясининг ўн нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар бермоқда.
 
 
Телеканал маълумотларига кўра, бу ҳодиса, мамлакат шимолий-шарқидаги Боғлон вилоятида содир бўлган
Пажвак агентлиги эса, бу ҳужум натижасида 18 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумот тарқатган. Ҳозирча тафсилотлар ошкор этилмаяпти.

Биз Twitterда