"ҚАШҚИРЛАР МАКОНИ" нега тўхтади?

Article
Ўзбек кино ишқибозларига яхши таниш, бош қаҳрамони Пўлат Оламдор бўлган “Қашқирлар макони” сериали 2016 йил ёз келиши билан мавсумий таътилга чиқиб, 1 октябрда яна давом этиши режалаштирилганди.
Аммо бу саргузашт-сериал мухлислари “Қашқирлар макони”нинг янги мавсуми бошланмагач, бунинг сабабини билолмай таажжубда қолишди. Даставвал, техник-ташкилий сабаблар мавжудлиги билдирилди, кейинроқ эса катта можаро ўртага чиқди.
Сериалнинг 2012 йилда намойиш этилган 159-сериясида қабристон саҳнаси бўлиб, унда қабр тошларидан бирига “Эрдоған” деб ёзилгани орадан тўрт йил ўтгач эътиборга тушди. Солиштириб кўрилганда, фильм суратга олинган қабристондаги айнан ўша тошнинг устида аслида бошқа исм мавжудлиги аниқланди. Айнан шу сабабдан “Қашқирлар макони” тўхтагани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Кейинроқ, бошқа бир, юқоридагиданда ишончлироқ кўринган сабаб пайдо бўлди. “Қашқирлар макони” сериали продюсерлари Туркияда ўтган йили бўлиб ўтган муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан икки ой аввал “Қашқирлар макони – Тўнтариш” номидаги фильм ва сайт доменини патентлаш учун мурожаат этишган. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин эса, “Қашқирлар макони”ни суратга олаётганлар тўнтаришга уриниш бўлишидан хабардор эдиларми?” деган савол пайдо бўлди. Натижа ўлароқ эса “Пана фильм” эгаларига нисбатан АҚШда истиқомат қилувчи, Туркиянинг мавжуд тузумини йўқ қилиб, ташқи кучлар томонидан бошқариладиган ўйинчоқ исломий тузум ўрнатмоқчи бўлган Фетҳуллаҳ Гюленга алоқадорликдан жиноий суриштирув бошланди.
Ўтган ҳафта турк медиасида берилган хабарларга кўра, бу йилга мавсумда “Қашқирлар макони” сериали намойиш этилмайди. Сериал ижодкорлари бу мавсум даврида “Қашқирлар макони”нинг бир дона бадиий фильми суратга олинишини маълум қилишди.

Биз Twitterда