Чуст тумани қишлоқларида ёшлар байрами бўлиб ўтди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чуст туманининг Ғова, Қорақўрғон ва Шербулоқ қишлоқларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилишни кўзда тутган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Уларда 1500 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Ёшларнинг ҳарбийлар билан учрашуви қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш ҳиссини ошириш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
 
 
Имом-хатиблар билан диний-маърифий соҳада ўтказилган суҳбатлар, ёшларнинг илм олиш, касб ўрганиш ва бошқа аҳамиятли фазилатларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади. Шу аснода тадбирлар доирасида ёшларнинг шоир ва ёзувчилар билан учрашувни ташкил этилгани, тадбирни шеърхонлик ва китобхонлик кечасига айлантириб юборди.
 
 
Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ва аскарларнинг ҳарбий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Ватанга муҳаббат ва садоқатни мустаҳкамлашда, ҳарбий хизматга ва она юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажаришга бўлган ҳавасни оширишда, ёшларнинг жисмонан соғлом, кучли ва иродали маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шаклланишларида бундай тадбирларнинг ўрни беқиёсдир.
 
 
Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Жамолиддин Алойдинов ва Пахриддин Маткаримов, Чуст тумани ҳокими Баҳодир Охунов иштирок этдилар.

Биз Twitterда