2020 йилда 1,7 трлн. сўм эвазига 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. 55 та хусусий мактаб очилади

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси давом этмоқда.
 
 
"Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда 60 фоизга етказиш зарур. Биз ўтган 3 йилда бу кўрсаткични 52 фоизга етказдик. Ушбу 60 фоизга етказиш учун жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллионга яқин маблағ ажратилади.
Бу йилдан бошлаб тарихда илк бор 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлаш тизими жорий этилади. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилади. Бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади. 2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилади. 216 таси капитал таъмирланади.55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади", - дея таъкидлади Президент ўз Мурожаатномасида.

Биз Twitterда