«Транснефт» ва «Конар» саноат ҳудудига уюштирилган танишув сафари давомида делегация аъзоларига «Станкомаш» саноат парки директори Алена Абрамова ҳамроҳ бўлиб, у ишлаб чиқаришда замонавий услублардан фойдаланилаётгани, буэса катта самара бераётганини таъкидлади.
Наманган вилояти делегациясининг Челябинск вилоятига ташрифи асносида 29 март куни Жанубий Урал савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган ишбилармон доираларининг музокаралари якунига кўра рус-ўзбек тадбиркорлари 18 та лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда тўртта шартнома имзолашни режалаштириб олдилар.
Наманган вилояти делегациясининг Челябинск вилоятига ташрифи доирасида Хайрулло Бозоров ва Борис Дубровскийлар икки ҳудуд ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.
Енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортидан ташқари, биз машинасозлик ва металлургия соҳасида қўшма корхоналар ташкил этишдан манфаатдормиз. Бугунги тадбир ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият эга.
Делегация аъзолари тўла таркибда Урал давлат иқтисодиёт университети биносида Наманган ва Свердловск вилоятлари корхона, ташкилотлари иштирокида ташкил этилган Бизнес-Форум очилиш маросимида иштирок этдилар. Шундан сўнг делегация соҳалар бўйича тўртга ажралди.
Куйвашев Свердловск вилоятининг Ўзбекистон мева-сабзавоти ва полиз маҳсулотларига катта миқдорда эҳтиёжи борлигини таъкидлаб, бу борада Ўрта Урал бозорига ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини импортини ошириш бўйича қулай механизм яратиш таклифини билдирди.
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятига 26 март куни эрталаб етиб келди.