Халилилло Тўрахўжаев Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди

Халилилло Тўрахўжаев Президентининг Фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.
 
 
Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович 1972 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Мамай қишлоғида таваллуд топган.
2017 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга қадар эса у Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович  Худайбергеновнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Халилилло Собиржоновични юксак ишонч ва масъулиятли рутба билан табриклаймиз.

©vodiymedia.uz

Биз Twitterда