Нанай - "Уйқудаги малика" уйғонмоқда

Наманганнинг Нанайида экотуризмни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар бошланганига уч йилдан ошди. Лекин бу ишлар кўламини янада ошириш учун кўп имкониятлар мавжуд.
 
 
Шу жиҳатдан олиб қараганда, Нанайни ухлаб ётган имкониятлар масканига, том маънода “уйқудаги малика”га ўхшатса бўлади.
Нега “Уйқудаги малика”га ўхшатилишига келсак, Нанайнинг Кўксаройидан қарама қарши тарафга қарасангиз адирларда уйқудаги гўзални кўрасиз. Унинг тарихи ҳақида халқ орасида қуйидаги ривоят юради.
 
 
Нанайликлар қадимдан чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлганлар, айни пайтда ҳунармандчилик ҳам асосий машғулотлардан бири бўлган. Нанайликларнинг бой бадавлат ҳаётига хасад қилган кўчманчи қабилалар бу юртга эгалик қилиш учун бостириб келадилар. Моҳир жангчи бўлган нанайликлар ўз юртларини мардона ҳимоя қиладилар. Бироқ душман қўшинлари сон жиҳатдан устун бўлганликлари сабаб ғалаба қозонадилар. Нанай қабиласи сардорининг қизигина бир неча дугоналари билан омон қолади. Душман саркардаси зардуштий маликани зўрлик билан ўз никоҳига олмоқчи бўлади. Саркаш малика дугоналари билан қуролланиб тоғ бағридаги ғорга яширинади. Маликани олиб келиш учун юборилган душман аскарлари ғордан қайтиб чиқмайдилар. Бу аҳвол бир неча марта такрорланади. Шундан сўнг душман саркардаси ғорга кириш жойини тоғ тошлари билан беркитиб ташлайди... Орадан йиллар ўтиб, тоғ чўққисида "уйқудаги малика" пайдо бўлади.
 
 
Заркент, Навкент, Қизилёзи, Кўкёр, Оқтом, Нанай, Мамай, Қайроқи...
Шундоқ Нанайга етмай Ўнғор тоғини этагида жойлашган Мамай қишлоғи номини баъзилар мўғуллар ҳукмдори  Чингизхон авлодларидан бўлмиш Мамайбекка тақайдиганлар ҳам бор.  авлодига бориб тақалади.
Нанай қишлоғи Тошкент вилоятида ҳам мавжудлигини кўплар билади. Айтишларича,Vll-lX асрларда Фарғона-Чирчиқ водийларини боғлаб турувчи карвон йўли ёки ҳозирги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудида Чирчиқ водийсида ҳам Нанай номли қишлоқнинг табиати бизнинг Наманган Нанайининг табиатига, аҳолининг урф-одатлари ўхшашдир. Икки Нанай қишлоғида яшовчи халқ деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб тоғ орқали ўзаро борди-келдилар қилишган.
Шундай қилиб Нанай ҳам қадимий қишлоқ бўлиб,аҳоли сони бўйича вилоятнинг Олмос, Шаҳанд, Короскон қишлоқларидан кейин туради.
Чотқол тоғ тизмаларидан бошланувчи Подшо ота сойи водийсида жойлашган.
Нанай ва унинг атрофидаги қишлоқлар ҳақида яна нималарни биласиз, азизлар?
 
Анвар Икрамов

Биз Twitterда