Эски ва янги Ахси тилсимлари. Мирзо Бобур таърифлаган кент қаерда? (+видео)

Қадим Ахсикент синоатлари, бу ерда кўҳна тарих билан учрашасиз. Ахсикент ҳақида тарихий китобларда кўп ёзилган ва уларнинг барчасида ушбу заминнинг бой ўтмишга эга эканлигига ишора қилинади.

 
 
Абдулҳамид Анорбоев, археолог олим, профессор:  “Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, шаҳар қурилган даври милоддан аввалги III аср. Ўрганаётган жойимизни очиқ осмон остидаги музей қилиш вазифаси қўйилган”.
Баҳодир Раҳмонов, “Ахсикент” дирекцияси раҳбари: “Охирги икки-уч йил ичида жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Маҳаллий халқ ҳам тушуниб етдики, бу ерда жуда ҳам катта мерос, боболаримиз мероси ётибди. Ўрганадиган ишларимиз хали жуда ҳам кўп”.
Эски ва янги Ахси тилсимлари. Мирзо Бобир таърифлаган кент қаерда?
Билолхон Рустамов, Абдулмонеъ шайхи Намангоний Абулмаъоний Ахсавий ҳазарталри зиёратгоҳ мажмуаси раҳбари, меҳнат фахрийси: “Ҳозирги турган жойимиз Янги Ахси деб айтилади, яъни Темурийлар даври Ахсиси  деб аталади. Амир Темур ҳазратларининг абиралар Умаршайх Мирзо мана шу жойни маъқул кўриб, шу ерда қалъа қуришга жазм қиладилар”.
Шукрулло Насриддинов, археолог олим: “XV-XVI асрга оид бўлган бу минор қолдиғини очиш жараёнида жуда ҳам кўплаб темурийлар даврига оид спол буюмлар ҳамда мис чақа тангаларни топдик, илмий фаразда тўхтадикки, ҳақиқатдан ҳам Умаршайх Мирзо пойтахт қилган Ахси мана шу ер”.
Маънавий меросни ўрганишга бўлган эътибор ушбу замин сирларини авлодларга етказиш имконини бермоқда.
 
 
 

Биз Twitterда