Ҳудудгазтаъминот: Одамларга яқин бўламиз! Янгилик Наманган тажрибаси мисолида бутун республикага оммалаштирилади

2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
 
 
Ушбу ҳужжат "Ҳудудгазтаъминот" АЖ учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки 2022 йилгача унга табиий газни истеъмолчиларга етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, мавжуд газ тақсимлаш пунктлари ва тармоқларини модернизация қилиш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини киритиш вазифаси юкланган.
 

Қисқа вақт ичида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кенг кўламли ишларни амалга оширди ва аниқ натижаларга эришди. Жумладан, вилоятларда 14 та бўлинма ташкил этилиб, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида 208 та газ таъминоти ташкилотлари фаолияти қайта тикланди. Уларнинг сонининг кўпайиши аҳолини "зангори ёқилғи" билан барқарор таъминлаш ва жараёнга замонавий технологияларни жорий этиш, 111,2 километр узунликдаги газ тақсимлаш тармоқларини капитал таъмирлаш ва 130,6 километрини реконструкция қилиш, 941 та газ тақсимлаш пунктларини янгилаш ва таъмирлаш, табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида 88 979 та янги ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш имконини берди.
Бунинг учун "Ҳудудгазтаъминот" АЖ таркибий бўлинмалари мутахассислар билан тўла таъминланди. Аҳоли ишончини ошириш ва хизмат сифатини яхшилаш мақсадида, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлимлари очилди, чилангар, метролог ва назоратчи каби лавозимлар тикланди. Ҳар бир хонадонни, ҳар бир оилани узлуксиз табиий ёқилғи билан таъминлаш учун газ таъминоти тизимининг ҳар бир ходими бор куч-ғайратини сарфлайди.
 
 
Рақамларга тўхталадиган бўлсак, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг таркибий бўлинмалари 7 223 883 абонентга хизмат кўрсатади, шундан 7 150 251 таси аҳоли, 73 632 таси эса улгуржи истеъмолчилардир. Ўз навбатида, 3 568 955 истеъмолчи табиий газ, 3 581 296 таси суюлтирилган газ билан таъминланди. Абонент базасининг катталиги ва иш кўламининг кенглигини ҳисобга олган ҳолда, газ таъминотчиси ва истеъмолчилар ўртасида конструктив, ишончли ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш зарур вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори айни масалага ечим бўлиб хизмат қилиб, бу "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ таъминоти тизимидаги фаолиятини сезиларли даражада кенгайтирди.
Хусусан, "Ҳудудгазтаъминот" АЖга аҳоли, ижтимоий объектлар ва бошқа истеъмолчиларни табиий газ билан таъминланиши сифатини ошириши учун "Ўзтрансгаз" АЖ ҳамда табиий газ ишлаб чиқарувчиларидан "зангори ёқилғи"ни газ узатиш тизимлари ва тўғридан-тўғри газ тақсимлаш тармоқларига етказиш бўйича олди-сотди шартномаси асосида фаолият юритиш имконияти берилди.
 
 
Давлат раҳбарининг фармонига биноан, 2021 йил 31 декабргача табиий газ "Ўзтрансгаз" АЖ газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар (йирик стратегик корхоналар бундан мустасно) босқичма-босқич табиий газ етказиб бериш шартномаларини қайта кўриб чиқиш йўли билан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ газ тақсимлаш тармоқларига ўтказилади. Шунга кўра, ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди, дебиторлик қарзларини камайтириш шунингдек, табиий газни сотиш ва истеъмол қилинишини ҳисобга олиш бўйича ишларни ташкил этади.
Ҳужжатда ўғирлик, газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш фактларига йўл қўймаслик ва олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган. Энди "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарларга қарши чоралар кўриши мумкин бўлади. Шу билан бирга, энергия ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш учун истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича тарғибот ишлари ҳам кучайтирилади.
 
Бир сўз билан айтганда, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари олдида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш каби масъулиятли вазифа турибди. Одамларга яқинроқ бўлиш, шаффоф ва ишончли мулоқот ўрнатиш устувор вазифалар қаторига киради. Келгусидаги режаларга тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда, ҳам таъминотчи, ҳам истеъмолчи кўрсаткичлар билан боғлиқ турли хил мунозараларга ўралашиб қолмаслиги ва қайта текширувларга вақтни бой бермасликлари, уйдан чиқмай туриб, масофадан хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Амалиёт жараёнларни автоматлаштириш яхши натижа беришини кўрсатсада, аммо газ таъминоти тизимида барча қисмлар фаолиятининг ҳал қилувчи асоси бу - мутахассислардир. Шу сабабли, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари таркибига кучли танловдан ўта олувчи, ушбу соҳада етарлича тажрибага эга, ўзини малакали ишчи сифатида намоён этган ҳамда мамлакат ва халқ фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилишга тайёр бўлган ходимлар жалб қилинади.
Наманган вилояти Тўрақурғон тумангаз мисолида семинар ташкил килиниб, бу янгилик Наманган тажрибаси мисолида бутун республикада жорий этилиши режалаштирилган.

Биз Twitterда