Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида янги тайинлов: Даврон Назармуҳаммедов биринчи ўринбосар этиб тайинланди

Article

Кадрлар ва ташкилий масалалар бўйича Президент давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Назармуҳаммедов Даврон Обидович Ўзбекистоннинг янги тайинланган ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ сайтида маълумот берилди.

 Даврон Назармуҳаммедов 2014-2015 йилларда ҳам ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Биз Twitterда