Мирзиёев 2017 йилда тадбиркор аёллар учун 1 триллион сўм берилишини маълум қилди!

Article
Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Бу, албатта, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. 
Шунинг учун ҳам мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу асосда оналик ва болаликни ҳимоялаш, оила институтини қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. 
Бу ҳақда гапирганда, барчамиз Биринчи Президентимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг аёл зотига, мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келганликларини бугун яна бир бор эслаймиз. У кишининг: “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам” деган чуқур маъноли сўзлари амалий ҳаракатларимизда қўлланма бўлиб келмоқда. 
Юртимизда аёллар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш мақсадида 2017 йилда тадбиркор аёллар учун 1 триллион сўм, таълим муассасаларини битириб чиқадиган 10 мингга яқин ёшларимиз учун 60 миллиард сўм кредит маблағлари ажратиш кўзда тутилмоқда - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида.

Биз Twitterда