Мева-сабзавотчиликда экспорт ҳажми миллиард долларга етказилади

"Иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, диверсификация асосида экспорт ҳажмини кескин ошириш, соҳага аграр ва сувни тежайдиган юқори технологияларни жорий этишга қаратилган, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия қабул қилинди.
 
 
Энг муҳими, бу ишларимизнинг бош мақсади – фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини янада ошириш, қишлоқларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ва янги иш ўринлари барпо этишдан иборат.
Бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлигини 75 центнерга етказиш, умумий экин майдонлари таркибида озуқа экин майдонларини 12 фоизга кенгайтириш лозим.
Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик, таъбир жоиз бўлса, қишлоқ хўжалигининг асосий локомотивлари бўлиши керак.
Мева-сабзавотчиликда экспорт ҳажмини 2025 йилда камида 5 миллиард доллардан ошириш, бунинг учун кооперация ва кластер тизимини жадал жорий этиш, маҳсулотни сақлаш, ташиш ва қайта ишлашнинг яхлит ва замонавий инфратузилмасини ташкил этиш ва янада кенгайтириш лозим.
Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида замонавий чорва комплекслари ва оилавий кооперациялар барпо этиш, илм-фан ва юқори технологияларга асосланган ҳолда, чорва наслини 60 фоизга яхшилаш учун барча чораларни кўриш зарур.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида Ҳукумат олдида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини келгуси беш йилда 2,5 баробар ошириш вазифаси ҳам турибди". 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқидан

Биз Twitterда