Ироқ Буюк Британиядан $12 млрд. кредит олади

Article
Буюк Британия томонидан Ироқ учун ажратилаётган 10 млрд. фунт-стерлинг (12,29 млрд. доллар) миқдоридаги кредит эвазига мамлакатдаги муҳим инфраструктура лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ироқ молия вазирлиги вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда. Ҳозирча келишувнинг бошқа шартлари ошкор этилганича йўқ.
Бу борадаги ҳукуматнинг расмий баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Албатта, бу ёрдам таназзулга юз тутган Ироқ ижтимоий ҳаётига ёрдам беришига инсонда умид уйғотади. 

Биз Twitterда