"Хакерлар империяси" ёҳуд "Қўрққан олдин мушт кўтарар"

АҚШ кибермуҳитдаги дунёнинг энг йирик жосуслик давлати сифатида “Хакерлар империяси” номига муносибдир. Бу ҳақда душанба куни ўтказилган брифингда Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан таъкидлаб ўтди.
 
 
“АҚШ ҳар куни бутун дунё бўйича беш миллиарддан ортиқ мобиль телефонлардаги суҳбатларни эшитади. 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Германия канцлери Ангела Меркелнинг сўзлашувларини ёзиб олиб келган. Ҳар йили уч миллиондан ортиқ Хитой компьютерларини бошқариб келади ва 3600 дан ортиқ хитой вебсайтларига вирусли дастурларни ўрнатиб келади”, деди Гэн Шуан.
“Қўрққан олдин мушт кўтарар” деганларидек, Америка ўзи ўғри бўлган ҳолда “ўғрини ушланг”,  дея ҳайқиради.  Ўзини жосуслик, киберҳужумиқурбони сифатида кўрсатади.   АҚШ томонидан хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, компаниялари ва алоҳида шахсларига нисбатан жосуслик ҳаракатларини амалга оширилиши барча учун6 сир эмас”, - дейди Хитой ТИВ вакили.

Биз Twitterда