1 октябрдан ижро ҳужжатларига ягона электрон базасини юритиш тартиби жорий қилинади

 
Маълумки, шу йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга киритилаётган янгиликлардан яна бири мажбурий ижро бюроси томонидан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ижро ҳужжатларига ягона электрон базасини юритиш тартибини жорий қилишни кўзда тутади.
Энди мажбурий ижро бюро органлари ҳам ягона электрон маълумотлар базасини юритиб, ўзларига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича бюро маълумотларини электрон тарзда юритишни тартиби йўлга қўйилади ҳамда ундирувчи ёки қарздор ўзини электрон базасига кирган ҳолда ўзига боғлиқ бўлган ижро ҳужжатини қайси босқичга келганлиги, ундириш жараёни қандай кетаётганлиги тўғрисида онлайн режимида маълумотлар олиш имконига эга бўлади.
Эндиликда ижро иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар ундирувчи ёки қарздорнинг электрон почтасига ёки мобил телефонига смс шаклда юборилади ва бунда хабарнинг юборилган ва унинг адресат томонидан олингани махсус автоматик тизим томонидан қайд қилиб борилади. Бу амалиёт “кўрмай қолдим”, “бехабар эдим” каби турли тушунмовчиликларга, баҳоналарга чек қўйишга қаратилган.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Биз Twitterда