Ҳар куни чўмилиш соғлиқ учун зарар!

Article
Ҳар куни мунтазам равишда чўмилиш соғлиғингизни мустаҳкамлайди деб ўйламанг. Тадқиқотчилар бу гигиеник жараён инсон саломатлиги учун зарарли эканлигини аниқлашди. Ҳар куни танани тозалаш учун душ қабул қилиш, инсон терисининг устида яшовчи микрооламни барбод этиб, уларнинг киши учун фойдали хусусиятларини йўққа чиқаради. Бунинг натижасида иммун тизими, ҳазм жараёни, ҳатто юракда бузилиш юз беради.
Бир неча кун давомида чўмилишдан воз кечиш бироз эриш туюлиши мумкин. Лекин ҳар кунги ювинишнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқдир. Буни Юта университи олимлари исботлашди. Чўмилишни узоқ давом этиши, турли анжомлар билан терини қириштириш ва турли кимёвий шампунлар билан ишқаланиш натижасида инсон микробиоми – терида яшовчи бактериялар жамланмаси, вируслар ва турли микроблар оламига жиддий зарар етади. Улар соғлиқ учун жуда фойдали бўлиб, кишини турли зарарли вируслардан ҳимоя қилиб туради. Микроблар экотизимини бузилиши касаллик чақиради.
Мутахассислар чўмилишдан тамоман воз кечишни тавсия этишмайди. Бу борада меъёрга амал қилиш лозимлиги таъкидланади. 

Биз Twitterда