Президент Японияга ташрифини якунлаб, Санкт-Петербургга йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. 
 
 
Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди.
Давлатимиз раҳбари Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Япониядан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади, саммитда тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Биз Twitterда