Олий вакиллик органи аъзоси бўлиш ҳар бир сенатор учун нафақат катта шараф, балки улкан масъулият

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
 
 
Давлатимиз раҳбари янги таркибдаги Сенат аъзоларини юксак номга сазовор бўлганлари билан самимий табриклади.
– Олий вакиллик органи аъзоси бўлиш ҳар бир сенатор учун нафақат катта шараф, балки улкан масъулият ҳам эканини барчангиз яхши тушунасиз. Сенатор – бу аввало халқ ва давлат ишончини қозонган инсон, – деди Президент. 
 
 
Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги уч йил Сенат учун ҳам ўзига хос туб янгиланиш ва ўзгаришлар даври бўлгани таъкидланди. Мазкур орган томонидан кўриб чиқилган қонунлар сони қарийб 230 тага етгани ва шундан 190 таси сўнгги уч йилда маъқуллангани ушбу йўналишда катта иш қилинганини кўрсатади.
 
 
Бундан ташқари, Сенатда ички ишлар ва ташқи ишлар вазирларининг ахборотларини, вилоят ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиш йўлга қўйилгани ижобий баҳоланди. 
Мажлис давом этмоқда. Унда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Биз Twitterда