Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили Тошкентда. Ташрифдан нималар кутилмоқда?

2017 йилнинг 16 март куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Михаэл Георг Линк бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.
Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси халқаро стандартларга мувофиқ бўлажак сайловни транспарент ўтказишга тайёрлигини эътиборга олиб, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ЕХҲТ ДИИҲБга Сайловни кузатиш бўйича миссия юборишни таклиф қилганди.
Унга кўра ташкилоти миссия таркибига асосий гуруҳ билан бирга 28 кишидан иборат узоқ муддатли кузатувчиларни, шунингдек овоз бериш куни сайлов участкаларида кузатувни амалга оширадиган 250 кишидан иборат қисқа муддатли кузатувчиларни юбориб, сайлов ва унгача бўлган жараёнларни тўлиқ кузатиб, хулоса берганди.

Биз Twitterда