Дунё янги қутб атрофида тўпланмоқда

Article
Дунё янги қутб атрофида тўпланмоқда. Давр ўзгариши, кучларнинг қиёсий тенглигидаги тавофутнинг ошиши бунга замин яратмоқда. Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, ЖАРнинг Россия билан биргаликда ташкилот тузганига анча бўлди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳам мавқеи ортиб бормоқда. Туркия ўз ишларини Россия билан бамаслаҳат олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларни бартараф этишдаги Россиянинг муваффақиятлари унинг атрофида мазлум мамлакатларнинг тўпланишига замин яратмоқда. Буларнинг бари дунёнинг янги қутб атрофида бирлашаётганидан далолат бериб турибди. 
Суриядаги можароларнинг барҳам топишида муҳим рол ўйнаётган Россиянинг тинчликпарвар сиёсати беш йилдан бери муаммолар гирдобига тушиб қолган Ливияни ҳам ўзига тортмай қўймаётир. Ушбу мамлакат бош вазири Фоиз Сарож февраль ойида расмий ташриф билан Москвага келади. Унда мамлакатдаги қуролли можароларни тинч йўл билан бартараф этишда Россиянинг ўрни ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилади. 

Биз Twitterда