Акмал Саидов Парламентлараро иттифоқ вице-президенти этиб тайинланди

 
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов 2020 йил 30 январь куни Парламентлараро иттифоқ (ПАИ) ижроия қўмитаси бошқарув органлари янги таркибини шакллантириш доирасида ПАИ вице-президенти ҳамда Молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб ҳам тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
1889 йилда ташкил қилинган ПАИ ҳозирги пайтда 179 та давлатни бирлаштиради ва дунё парламентларининг асосий халқаро органи ҳисобланади.

Биз Twitterда