Мария Шарапова кортга қайтмоқда. У апрелда Штутгарт турнирида қатнашади!

Article
Россиялик таниқли теннисчи Мария Шарапова дисквалификацияси муддати тугаган ҳафтада бошланадиган турнирда қатнашади. Бу ҳақда Аёллар теннис ассоциацияси(WTA) хабарида маълум қилинди.
2016 йил мартида Шарапова қонида таъқиқланган мельдоний моддаси топилгани боис допинг-тестдан ўтолмаганини тан олиб баёнот берганди. Июнда Халқаро теннис федерацияси уни икки йилга мусобақалардан четлатганди. Лозанна спорт арбитраж суди октябрда бу муддатни 15 ойга қисқартириб берганди. Дисквалификация 26 апрелда якунига етади. Мария Германиянинг Штутгарт шаҳрида 22-30 апрель кунлари ўтказиладиган мусобақада иштирок этади. Турнир ташкилотчилар унга  wild card ("махсус таклифнома") тақдим этишди.

Биз Twitterда