Ўзбекистон ўз чегараларини ёпди. Наврўз сайллари ва барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қатор чоралар белгиланди.  
Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди.
 
 
Шунингдек, оммавий спорт маросимлари – улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилиниши бош вазир томонидан эълон қилинди.
 
 
Бунда ташқари, 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Ўзбекистонга хорижликлар киритилмайди, Ўзбекистон фуқаролари четга чиқарилмайди. Хорижда қолиб кетган юртдошларимизни қайтариш учун махсус чартер рейслар ташкил этилади.
Автобиль транспорти ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинади. Ҳозиргача фақат кечқурунлари бу иш амалга оширилаётганди.
Таътилга чиқарилган талабалар марказлаштирилган ҳолда ўз вилоятларига етказилади.
Буни мамлакатимизда короновирус хавфи борлиги учун эмас, балки ҳукуматимизнинг халқимиз муҳофазасига эътибори сифатида қабул қилиш лозим. Ҳеч қандай ваҳимага асос йўқ.

Биз Twitterда