Ўзбекистон ва Тожикистон катта Ҳисор каналини тозалашга киришди

Ўзбекистон ва Тожикистон мутахассислари катта Ҳисор каналини тозалаш бўйича ишларни бошлаб юборишди.
 

Умумий ҳисобда тахминан 18 километр жой ахлат ва қулаган дарахтлардан тозалаш режалаштирилган.
Катта Ҳисор каналини тозалаш ишлари 8 март куни бошланди. Ҳисор қишлоғидан канал боши - Сино туманидаги Душанбе дарёсига қадар ишлар давом этмоқда. Каналнинг 3 километр жойи тозаланди.
Ўзбекистон объектга 9 та экскаватор, Тожикистон томони учта махсус техникани ва 30 ишчини юборди.
 

Биз Twitterда