Ўзбекистон нафас олишни истайди: 2020 йилда 205 миллионта кўчат экилади

Ҳар йили баҳор мавсумида мамлакатимиз бўйлаб минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Бу яхши анъана, албатта. Аммо уларнинг қарови-чи? Илдизи тутиб кетдими, кўкардими, парваришига кимдир эътибор беряптими?
 
 
Агар йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда эди, юртимиз ўрмонзорга айланган бўларди. Лекин...
Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқуловнинг айтишича, кўклам келганда эса яна янги ниҳоллар экишга зўр берилади. 2020 йилда ҳам 205 миллионта кўчат экиш режалаштирилган. Бу йилги дарахт экиш мавсуми 20 февралдан бошланди ва у 20 мартга қадар давом этиши кутилмоқда.
“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида экиш учун қрим ва элдар қарағайи тавсия этилмайди. Сабаби, бу ҳудудлар қуруқ совуқ бўлгани учун бу экинлар тутиб кетмайди. Бу ҳудудларга заранг, жийда, шумтол, сафора каби дарахтлар экиш мақсадга мувофиқ. Навоий ва Бухоро вилоятлари иқлимида ҳам шундай кўчатлар яхши самара беради. Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятлари тоғ олди, мўътадил иқлимга эга ва бу ҳудудларда писта, бодом экиш юқори самарадорлик келтиради.
Одамлар «пистанинг килоси бозорда 150 минг сўмгача бўлса, ҳозир шу дарахт кўчатини эксам, катта ҳосил оламан», деб. Йўқ, аввало ўйлаб кўриш керак. Чунки писта ҳосилга кириши учун камида саккиз йил керак бўлади. 16 йилдагини у тўлиқ ҳосилга киради. Пайвандлаш кўпроқ мевали дарахтларда яхши самара беради. Писта уруғдан кўпайтирилиб, ниҳол ундирилгани учун умуман жараён бошқача тарзда кечади”, дейди мутахассис

Биз Twitterда